Жиҳод

Ассалому алайкум! Мени бир нарса оʼйлантиряпти. Маълумки ҳозир чет давлатларда туриб олиб ёшларни жиҳотга чорлаётганлар бор ва улар миясида боʼшлиқ бор авлодни онгини заҳарлаётгани ҳаммага маʼлум. Савол жавобингиздан маʼлумки улар ҳам илмни эгаси экан. Мисол учун менда илм йўқ аммо мен бундай йўқ нарсаларни гапириш, ёшларни адаштириш учун миллиардлаб долларлар берилса ҳам бунга кўнмайман, буни оҳиратни сотиш деб ҳисоблайман. Энди илми йўқ одам шунчалик Аллоҳдан қўрқсам, илм ўқиганларчи, улар қўрқмайдиларми. Дунёни қўлига берган тақдирдаям давом этмаслик керакку. Саволимдан мени улар тарафда экан деб ўйламанг, мантиқан ўйлаб қарасам ечим йўқ, албатта бу менинг илмсизлигимдир. Шунинг учун сиз аҳли илмлардан сўрадим. Жавобингизни кутаман, илтимос олдинги саволларимни ўчириб ташлаганингиздек буни ҳам ўчириб ташламанг. Аллоҳ ҳаммага ҳидоят ато этсин. Абдуманнон домлага алоҳида салом. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шайтон илмли эмасми? Обидмасми? Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 177 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar