Шубҳали пул

Ассалому алайкум! Бир савдогар аёлнинг молида айб бор эди. У сотувчи ҳамма келган ҳаридорга айбни(матодаги доғни)айтиб сотилмай туришига сабаб бўлаётган эди. Бир гал айтиш эсидан чиқиб ўша айбли мол сотилиб кетибди, ҳаридор ҳам шошиб турган экан эсига тушиши билан қараса бир зумда кўздан ғойиб бўлган. Ўша пулни шубҳали ҳисоблаб алоҳида олиб қўйибдилар. Бунақа холат бошқа вақтлар ҳам содир бўлган экан. Ҳамма шунақа пулларни жамлаб эҳсон қилиш ниятидалар. Ўзларини ҳам моллари нисобга етмаган ёлғиз аёл, олийгоҳда ўқийдиган қизларига шу пулни эҳсон қилиб беришлари мумкинми? Ёки бегонага эҳсон қилган тўғримикан?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан муҳтож бўлса ўз яқинларига ишлатиши мумкин. Афзали, ҳақ эгалари номидан фақир-мискинларга савоб умид қилмасдан беришдир. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 16:47 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar