Бировнинг брендини кўчирма қилиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени бир сарёғ савдоси билан шуғулланувчи фирма ишга таклиф қилмоқда. Гап шундаки бу фирма бир машхур сарёғнинг номини ва имиджидан деярли бирга бир кўчирма қилган фақатгини номининг охирги ҳарфини бошқача қилган халос. Масалан машхур сарёғнинг номини ТОШКЕНТ деб олсак бу фирма ўз сарёғини ТОШКЕН деб номлаган. Ўйлашимча сарёғ харид қилаётга 10 та мижоздан 8 таси оригинал сарёғни олаябман деб ўйлайди. Лекин сарёғни ўзини татиб, кўпчиликка ҳам едириб кўрдим ҳамма бир овоздан мақтади, оригиналидан қолишадиган жойи йўқ дейишди. Ва қўшимчасига бу сарёғ оригиналидан икки баробар арзон. Ҳурматли устозлар агар бу фирма ўз сарёғи номини ўзгартирмаса уларда ишлашим ножоиз бўладими? Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:42 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:42 | Савол-жавоблар | 137 | Молия ва тижорат