Тахта сотиш

Ассалому алайкум! Мен тахта савдоси билан шуғуланаман. ёнимиздаги кўп савдогарлар усталарга харидор олиб келгани учун харид қилган тахтаси сони учун 1000 сўм ёки унданам кўпроқ пул беришади. Албатта устага берилган пулни ўрнини қоплаш учун нарх қимматлашади лекн бундан харидорни хабари бўлмайди. Мен хам бази вақтлари шу ишни қиламан. Бўлмаса савдо унча бўлмайди. Мени шу ишим тўғрими ёки жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри. Сотувчи ўз фойдасидан берсин. Инсон фақат пулнинг миқдорига эмас баракасига ҳам қараши керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 18:26 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar