Бир маҳсулотни икки марта сотиш

Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Ҳазрат ошхона ва кафеларда одатда нон бўлаклари ортиб қолади. Мижозлар кўпчилиги уялганиданми валлоҳи аълам, рози бўлса ҳам бўлмаса ҳам ортиб қолган бу нон бўлакларини олиб кетишмайди. Сотувчилар эса ортиб қолган нонни ҳисобга олмай, мижозни олдига нечта нон қўйишган бўлса шунча ноннинг пулини олишади. Ва баъзилари бу нон бўлакларини яна бошқа мижозларга қайтадан сотишмоқда. Шундай савдо тўғрими? Агар тўғри булмаса илтимос шу қолган нонларни сотувчилар нима қилишлигини ҳам айтиб ўтсангиз. Саволим зиёда бўлгани учун илтимос мани авф этинг. Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бошқа ерларда ортиб қолган нон ва унга ўхшаш нарсаларни ошхона ходимлари махсус халталарга солиб эгасига беради. Агар эгаси ўзи рози бўлиб олмай кетса, бошқаларга сотса бўлади.

5 Май 2022, 07:07 | Савол-жавоблар | 143 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar