Устозга тухмат
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, устозимиз Шайх Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва сизлардек инсонларни бизларга динимизни ўргатиш учун яратганига ва бир биримизга яқин қилганига Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин. Аллоҳга минг шукурки устозимизни "Руҳий тарбия" номли китобларини ўқиб ибодатларга бўлган қарашим анча ўзгарди, устозимизни китобларини ўқиганим сари Аллоҳга ва албатта устомизга ҳам мехрим кучайиб боряпти, шунинг учунми билмадим бошқалардан устозим номига тухмат ёки ғийбатларни эшитсам жудаям жахлим чиқиб кетяпти. Шундай пайтларда улар билан бахсга киришиш тўғрими, толиби илм ўз устозини ғойибона хам мухофаза қилиши керак деб ёзганлар Шайхимиз. Менинг холатим шу жумлага тўғрими келадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз билан тортишаётган инсонга қаранг. Агар тушинадиган инсон бўлса тушунтиринг, акс ҳолда ахмоққа жавоб сукут деб кетаверинг. Чунки баъзиларнинг табиатида итнинг табиати ўрнашиб қолган бўлади. Қанча кўп гапирсангиз шунча хуриши зиёда бўлади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 20:26 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар