Эр-хотин орасидаги қарз

Ассалому алайкум! Хотин эрига қарз берса бўладими ва бу қандай ҳолатларда мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда эр хотиннинг мулки алоҳида алоҳида ҳисобланади. Шунинг учун кимни моли нисобга етса закот ўшанга вожиб бўлади. шундай бўлганидан кейин ҳар ким ўзини молини бегонага қарз беранидек яқинларига ҳам қарз бериши мумкин. Шу қатори эр хотин ҳам бир бирларига қарз беришлари ҳам мумкин. Бу кимларгадир ғалатироқ туюлсада аслида шариат бировга ўтиб кетишлигини қаттиқ қоралайди. Оилавий тижорат қилувчилар тижоратда кимни ўрни қандайлигини аниқлаб қўйишлари шарт. Чунки улардан бири вафот топиб ортидан меросхўрлар қолдирса кимни ҳиссаси қанча бўлишлиги аниқ бўлиши керак. Хусусан балоғатга етмаган етимлари бўлса бу янада қаттиқроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar