Тикувчиликдаги қолган қийқимлар

Ассалому алайкум! 1).Мен тикувчиман. Мижозларим олиб келган матоларидан қолган бўлакларини 10см га 10см дан катталарини ўзларига қайтариб бериб юбораман, чунки ундан кичиклари хеч нимага ярамайди. Олса олмаса майдалариниям беришим керакми? 2). Мижозим хохлаган турдаги либосни ўзим мўлжаллаган нархга тикаман. Мижозим хам шу нархга рози бўлади. Бошқа бир мижозимга худди шу турдаги либосни мижозим кўнмагани учун арзонроққа тикаман. Шу ишим тўғрими? Хар иккала холда хам мижозларим рози.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўзларига беринг. Олмаса ўзлари билади. 2). Тўғри. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:49 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar