Ишдаги холат

Ассалому алайкум! Менинг ишим устачилик. Яъни бир хонадондан бошқа хонадонга бориб кондиционер ўрнатиш. Шу иш билан 7 йилдан бери шуғилланаман. Хонадонга боришдан олдин телефон қилиб уй манзилини оламиз. Кўпинча хонадонга борганимда уйнинг эркак кишиси ишда бўлганлиги учун аёл киши фарзандлари билан кутиб олади ва у хонадонда 1-1.5 соат ишлаб чиқиб кетамиза. Агар у хонадонда борганимда аёл киши қиз фарзандлари билан кутиб олса у уйда ишлашим жоизми ёки гунохкор бўламанми? Уйнинг эркаги телефон орқали рухсат берган бўлсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бегона аёл билан холи ёлғиз қолмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:49 | Савол-жавоблар | 139 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar