Шиалар намози
Ассалому алейкум Мен Самарқанд шаҳрида яшайман. Бизда шиа йўналишидаги мусулмонлар масжиди бор. Мен бир жумъа куни шаҳарда ишлар билан банд бўлиб юрган пайтимда, вазият тақозоси билан (яъни уларнинг масжиди енг яқинлиги учун) уларнинг жумъа намозига бордим, ва улар билан бирга намоз ўқидим. Саволим шуки: мен сунна мазҳабидан бўлиб туриб улар билан вазият тақозосидан улар билан намоз ўқиганим тўғрими? Агар яна шундай вазият бўлиб қолса, улар билан бирга ўқисам бўладими? Йана бир саволим: улар ўзларини занжир билан уришлари тўғрими. Бир ерони дўстим биз занжир билан урганимиздан сўнг 3 кундан сўнг яраси йўқ бўп кетади дейди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ ўз паноҳида сақласин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Иложи борича эҳтиёт бўлиш керак. Шаийъа мазҳабидаги уламолар Ошуро муносабати ила бўладиган мотам морсимларида ўзини уриш кўпроқ овом халқнинг иши мазҳабда буни тарғиб қилинмайди, дейишади. Ҳозир бу ишнинг ўрнига кўнгилли бўлиб қон топшириш йўлга қўйилган жойлар бор.
28 Апрел 2022, 21:45 | Савол-жавоблар | 439 | Турли саволлар