Криптовалютарлар савдоси

Ассалому алайкум! Мен бир платформада криптовалюталар олди сотиси билан шуғулланаман. Яъни шу иловада арзон пайтида криптовалюта одамдан праграмани ичида сотволаман қиммат пайти яна сотаман. Буларнинг барчаси бир иловада бўлади. Шу иш жоизми ёки жоизмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 00:05 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar