Исломга кирмасдан жаннатга кириш
Ассалому алайкум! Мен Закир Наикни марузаларини кўп кўраман яъни саволга берган жавобларини. Бир ҳинд ундан мен исломни қабул қилмасдан, лекин ҳаётда солиҳ амалалр қилиб ҳалол пул топиб одамларга яхшлик қилиб яшасам жанантга кираманми деганида у Аллоҳга ибодат қилиб зикр қилмагунингизча киролмайсиз деб жавоб берди. Аммо бир бошқа инсон ундан нега инсонлар мусулмон оиласида туғиладию бошқа миллатлилар бошқа динларга мансуб оилаларда туғилади. Уларнинг жаннатга кириши эҳтимоли юқорику, Аллоҳ адолатли деган эдингиз ахир, бу адолатсзку деганида, жаннатга кириш учун Ислом динига мансуб бўлмасдан туриб кириш мумкин деб Қуръондан оят келтирди ва ҳаётда инсонларни яхшликка сабр қилишга ундаса солиҳ амаллар қилса жаннатга кира олади деб айтди. Саволим шуки бу гапларнинг қай бири тўғри ва ростан ҳам нега христиан, буддавийлик, яҳудий оилаларда туғилган инсонларнинг мусулмон оилада ислом давлатида туғилишга ҳаққи йўқ. Нега инсонлар залолатга ботган давлатда туғилишади ва аҳолиси каби диндан йироқ ишларни қилишади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Исломга кирмасдан жаннатга кириш мутлақо жоиз эмас. Таржимон хато таржима қилибди. У ерда исломга кирмасдан ҳам жаннатга киришингиз мумкин деган жойи йўқ. Бир нарсани асло унутманг, ким қайси дин ва миллатга мансуб бўлмасин албатта Аллоҳ таоло унга исломни рўбарў қилади. Ёки телевидения каби нарсалар билан ёки бирор мусулмон ёки бирор воқеъа сабаб билан бўлса ҳам. Аллоҳ албатта танлаш ихтиёрини унга беради. Танлаётганлар ҳам кам эмас. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 00:16 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар