Кредитга буюм олиб нақдга пуллаш
Ассалому алайкум! Мен савдо сотиқ сохасида ишлеман. Анниқроғи маиший техника дўконида сотувчиман. Хозир хаммага маълумки, катта-катта кредит дўконлар кўпайиб кетган ва жудаям кўп одамлар кредитга техника сотиб олишяпти. Саволим шундан иборатки, бизни дўконимизга одамлар кредитга сотиб олишган "янги" техникаларини олиб келишиб арзон нархга пуллаб кетишади. Кредитларини тўловларини қилишадими йўқми Аллоҳга аён... Бу товарлар қандай йўллар билан келаётганини билиб туриб, шу одамлардан нарсаларини сотиб олиб устига фойда қўйиб сотишимиз мумкунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишни шариатимизда таварруқ деб номаланади. Яъни насияга олиб нақдга арзонга сотиш. Фуқаҳолар “Бу иш фақат судхўрликка пул олишга тўғри келиб қолгандагина жоиз. Аммо юзга юз бундай иш қилувчилар фақирликка маҳкум бўладилар” деганлар. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 00:29 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат