Мед представитель

Ассалому алайкум! Хусусий лабораторияда ёки клиникада мед представитель бўлиб ишлашдан топилган пул ҳалол бўладими? Ойлик шундай хисобланади: Масалан бир ойлик маош 1 млн сўм қилиб белгиланади. Бундан ташқари бир ойлик лабораторияда келиб тушган маблағнинг 20 % врачга бонус сифатида қайтарилади. Ўша лабораторияга ишониб бемор юборгани учун. 3 % и эса мед представительга ойлигидан алохида берилади. Айтингчи бу маблағ ҳалол бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кераксиз тавсиялари учун олганлари ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг https://savollar.islom.uz/s/140905  

7 Май 2022, 02:04 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar