Махрни урфга қараб қилиш

Ассалому алайкум! Яқинда уйландим, никох ўқиган домла махр хақида сўз бошлаганларида, аввалдан ўйлаб қўйган миқдоримча (100 грамм кумуш пулига тўғри келадиган) махрни, маълум бир муддат (узоғи билан бир йил) ичида бермоқчилигимни айтмоқчи бўлдим. Лекин, домла "ўзларинг келишиб олган бўлсаларинг керак, хозирги пайтда хар хил келишилаяпти" деб гапини тугатдилар. Энди мен аёлимга ўзим ният қилган махрни бермоқчи бўлсам, аёлим "энг яхши қиз-махри кам қиз" маъносидаги гапни айтиб, тўйдан аввал мен совға қилган кумуш узукни махр сифатида қабул қилмоқчилигини айтаяпти. Ўзим ният қилган махрни бераверсам аёлим ният қилган холатида бўлишлигига тўсқинлик қилиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Келишсангиз бўлади. У озига рози бўлса, сиз кўпини ҳадя қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar