4938 савол бўйича

Ассалому алайкум! 4938 саволга берган жавобларингиз мени бироз ўйлантириб қўйди. Бир муддат илгари тўй йиғинига пул йиғиб, пул инфляциясини ҳисобга олиб гўштга пичиб қўйишни дуруст эмас дегандингиз. Шу икки масалалар орасидаги нозик жиҳатни тушунмаяпман. Куни кеча бир танишимиз қарзга 10кг уруғ бериб, кузда (инфляция ҳисобга) 20кг қилиб қайтариб олса бўлади деди. Мен юқоридаги гўшт масаласи бўйича бўлган жавобларингизга таяниб дуруст эмас дедим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шунчалик фикр юритганингиз қувончли. Пулни касодга учраш даражаси бироз бўлса унга эътибор қаратилмайди. Худди тўй йиғинига пул йиғиш каби. Агар фарқ катталашиб кетса ўша пулни касодга учради деб ҳукм қилиб, қарз берган вақтдаги тилла ёки кумушнинг нархида ҳисоб қилинади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar