Актёрлик хақида

Ассалому алайкум! Мен айни пайтда театрда актёр сифатида фаолият олиб бораман. Шу йил саньат ва маданият институтига ўқишга кирмоқчиман. Шунинг учун танлаган йўлим тўғрими, динимизда актёрликга қандай қаралади бу гунох ишми ёки йўқ шуни билмоқчиман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гап актёрликда эмас, у нима ишлар билан шуғилланишида. Келгусида ношаръий ишларга қўл уриш ёки урмаслигингизга боғлиқ. Сценарий экан деб бировни хотинини белидан ушлаш ёки унга ношаръий гапларни гапириш керак бўлса ким уни жоиз деб айтади. Инсонларга ҳикматни улашиш ҳолати бўлса ҳеч ким бундан қайтармайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 03:42 | Савол-жавоблар | 150 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar