Машинани уриб олиш
Ассалому алайкум! Мен чет элда бир дўконда мотоциклида ишлайман. Бир кун ёмғир ёққан вақтда мотоциклим сийғаниб бир турган машинани уриб олдим, чап эшиги қирилди. Машинанинг эгасига айтдик келди тўлаб берасизлар деди. Чунки хамма айб ўзимда эди, турган машинани уриб олгандим. Энди унинг бадалини ким тўлагани мақсадга мувофиқ? Мен ишлайдигон дўконми ёки шахсан ўзимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мотоциклни сиз бошқариб кетяпган бўлганингиз учун сиз масъулсиз. Демак сиз тўлаб берасиз. Агар раҳбарингиз ҳиммат қилиб тўлаб берса, зарари йўқ. Лекин сиздан талаб қилса, тўлаб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 04:37 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар