Диндан унча хабари бўлмаган кишининг қўйган талоғи

Ассалому алайкум! Мени бир танишим бор, ақли заифроқ (уйланган бир фарзанди бор) шу хотинига талоқ қўйибди. Диндан, айнан талоқдан қанчалик хабари бор менга номаълум. Бундай холатда қандай йўл тутилади? Ақлан заиф инсонлар билиб-билмай қилган бундай ишларига шариат нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У инсонни бирор ҳақиқий аҳли илм ҳузурига олиб боринг. Чунки ақли заифликнинг ҳам ўз даражалари бўлади. Даражасини аниқлаб талоқ тушиши ёки тушмаслигини айтиб беради. Домла деганда масжид қоровулига ёки қоровулликка лойиқ бўлган одамга учрашиб кетавермаслик керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 04:37 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar