"Иймон" китобидан 5
Ассалому алайкум! Хазрат Иймон китобизи "Дунёнинг яралиши" бобида Қурони Каримнинг "Фуссулат" сураси келтирилибди, шу сурадан иқтибос: "Сен: "Сизлар хақиқатан хам ерни икки кунда яратган Зотга"..."ва унинг (ахли) ризқини то‘рт кунда о‘лчовли этиб тақдир қилди." (Иймон китоби, 231-бет). Хазрат узр вақтизи олмаслик у.н сурани то‘лиқ ёзмадим. Савол: Шу сурада келган "ерни икки кунда яралаши ва то‘рт кунда о‘лчовли этиб тақдир қилди", деган жумлаларни кенгроқ тушунтириб берсангиз илтимос! Аллох рози булсин! Вақт ажратганиз у.н ташакур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ушбу муносабат ила айтиш лозимки, Аллоҳнинг ҳузуридаги кунлар биз ўрганиб қолган кунларга ўхшаш эмас. Бизнинг кунларимиз дунё яратилганидан сўнг, ер куррасининг айланиши ҳолати ва вақтига мувофиқ яратилган. Оятда эса борлиқнинг, шу жумладан ер куррасининг яратилиши ҳақида сўз кетмоқда. Табиийки, бу оятда зикр қилинган куннинг миқдорини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.
7 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 156 | Китоблар