Заргарликдаги шубхали холат
Ассалому алайкум! Укам заргар. Одамлардан тилла тақинчоқ учун буюртма олганда, ёки уларни узук, зиракларини таъмирлаб бериш асносида тиллани ялтиратиш учун кимёвий унсурлардан фойдаланиб полировка қилинади. Тақинчоқни ялтиратиш учун албатта полировка қилиш шарт. Ўша полировка қилинганда жуда оз миқдорда тилла шилиниб олинади. Ўша шилиниб олинган тиллани қолдиғини тўплаб кимёвий тозаланса узоқ муддат тўпланса соф тилла олинади. Биз мижозларга иложи борича аксарига рози бўлинг деб айтамиз. Хуллас, шу тўпланган тилла биз учун ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рози бўлишса жоиз. Аксаридан эмас, ҳаммасидан розилик олинглар. Сўрашса беришларингиз керак. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 05:10 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар