Тақдирми ёки синов

Ассалому алайкум! Мен кичиклик пайтимдан бери Роббимни таниман, Унинг ибодатидаман Уни зикри каломи тилимдан тушмиди, Лекин негадур хаётимда кўп қийинчиликларга тушиб қоламан. Масалан турмушга чиқмасимдан олдин кўп кийинчилик қурганман турмушга чиқсам бари тугар деб ўйлагандим, лекин афсус эрим кўп урадиган қайнонам қайнагачим яхши чиқиштирмасти, эримга гиж-гижлаб урдирир эди. Мен хар сафар қочиб келардим. Бу сафар ва яна сўз буриб олиб кетиб яна шунақа бўларди. 1-та қизим билан келдим охири талоқ берди қийналиб кетдим. Бу кетма-кет кевотган синовларми тақдирим деб, хар доим истиғфорни тилимдан қолдирмиман. Кечалари саловатни қолдирмиман 5-вақт номозни ўқийман, кечалари қойим қиламан 30-кун рўзани адо қиламан турмуш қурганимдан кейинам азоб беришсаям ибодатимми қўймасдан дуо қилардим, энди бўлса хам иботадни канда қимаямман лекин тушкунликдан чиқомаямман синовми тақдирми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Озгина сабр қилингда, Аллоҳ жуда қадрдон. Ўшанда яхшиям ўша ишлар бўлган экан деб қоласиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:48 | Савол-жавоблар | 197 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar