Инглиз тилидаги қайси диний китобларни ўқисак бўлади?

Ассалому алайкум! Мен ҳозирги кунда инглиз тилини биламан. Даражам тушиб кетмаслиги учун инглиз тилидаги китобларни ўқиб туришим керак экан. Шунга диний китоб ўқисам 2 карра фойдалироқ бўларди деб ўйлаб тургандим. Инглиз тилидаги қайси китобларни ёки кимларни китобларини биз ўқисак бўлади? Илтимос иложи бўлса инглизча номлари билан жавоб берсангиз. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муҳамматд Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг катоблари ва асли Покистонлик лекин ҳозирда англияда фаолият юргазадиган Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг шогирдлари бўлмиш Mufti Muhammed ibn Adam Al-Kawthari (Darul Iftaa, UK) ларнинг китобларидан фойдаланишингиз мумкин. Веб саҳифаси қуйидаги. https://www.daruliftaa.com/Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:59 | Савол-жавоблар | 160 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar