Ният масаласи

Ассалому алайкум! Ният масаласида иккита саволим бор эди. Қидиришдан тополмадим. 1-савол: Агар киши кўнглида яхши, эзгу ниятлар қилиб турган бўлса-ю, лекин сўз бойлигининг камлиги, гапга нўноқлиги туфайли лафзда яъни овоз чиқариб ўша ниятини бироз ўзгартириб айтиб қўйса, (илмсизлиги туфайли маъноси ўзгариб кетса) бунда унга гуноҳ йўқми? 2-савол: Баъзан таҳорат олишга унитази бор ҳожатхонадан бошқа жой топилмайди. Маълумки у ерда челакда қоғоздаги нажосатлар кўриниб туради. Шунда мен ҳеч бир гап-сўзни жаҳрий айтмай, ичимда таҳоратга ният қилиб, таҳорат оламан ва ташқарига чиқиб таҳоратдан кейинги дуони ўқийман. Шу ишим дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Йўқ.2). Дуруст. Валлоҳу аълам!

27 Октабр 2022, 11:00 | Савол-жавоблар | 272 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar