Ёлғиз аёл ҳам закот берадими

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғи вафот этган ёлғиз аёл икки нафар фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган бўлса, мол-мулки нисобга етса закот берадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало эр вафот топгач эрнинг мулки мерос йўли билан тақсимланади. Аниқки бу ҳолатда икки фарзандга ҳам меросдан улуш тегади. Уларнинг улушидан ташқари аёлнинг шахсий мулки закотга ҳисобланадиган моллар қаторидан бўлса(чунки ҳамма мол-мулк ҳам закотда ҳисобланавермайди) ва нисобга етса кейин закот фарз бўлади ва бериши ҳам фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:21 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar