Нефт махсулотлари нажосатми?

Ассалому алайкум! Устозлар мен тегирмонда ишлайман, иш кийимда намоз ўқийман. Баъзида таъмирлаш ишлари кетганда устимга салидор ёки бензин сачрайди. Кийим алмаштиришга унчалик ҳам шароит йўқ, шу кийимда намоз ўқисам бўладими? Нефт махсулотлари текса нажосат хисобланмайдими? Баъзида доғнинг хажми пиёладак бўлади?2). Қиш кунлари 5 махал номозни махсига масҳ тортиб ўқисам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Нефт маҳсулотлари пок. Намоз ўқийверинг. 2). Ҳа, бўлади. Маҳсини кийишда таҳоратли бўлсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 174 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar