Мусофирлик ва намоз
Ассалому алайкум! Мен хизмат сафари билан тез тез ўзбекистондан ташқарига чиқиб тураман. Яъни поездда ишлайман. Алхамдулиллах намозларимни вақтида ва хатосиз ўқишга харакат қиламан. 4 ракатли фарз намозларни қаср қилиб ўқийман. Хар намозда фарздан олдин такбир айтаман. Намозлардан олдин азон айтишим шартми ёки айтмаса хам бўладими ва қиблани тахминан қидириб жойнамоз соламан. Чунки поезд бир текис юрмайди гох ўнгга гох чапга бурилиб юради. Кейин баъзан шароитдан келиб чиқиб йўл давомида намозларимни ўтириб ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз телефон орқали қиблани топиб, олдингизга қўйиб олинг. Намоз ичида ўзгарса ўша томонга бурилиб сиз ҳам ўзгаринг. Азон шарт эмас, айтсангиз суннати муаккадани савобини ҳам оласиз. Айтмасангиз ҳам намоз адо бўлади. Ўтириб ўқишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 09:22 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз