Қуръондаги харф бирикмалари

Ассалому алайкум! Қуръонда 29 та сура ҳарф бирикмалари билан бошланади. Аллоҳ уларни очиқ-ойдин, равшан оятлардур деб сифатлайди. Аммо тайинли изоҳ йўқ ҳозирги кунда. Бизга бу ҳақида маълумотлар етиб келмади дегани, бу биз учунмас Аллоҳ ва пайғамбари учун дегани эмаску, Қуръон ҳар бир мўмин киши учунку. Аллоҳ уларни очиқ ойдин, сир бўлмаган оятлардур деб сифат бераётган бўлса, биз уларни Аллоҳ ва пайғамбарини сири, ёки ғайб илми деб ҳисоблашимиз хато эмасми? Наҳотки очиқ-ойдин йўл бошловчи, ҳар бир саволга жавоб бўлган Қуръондан 6 ярим мингдан ошиқ оятдан жавоб тополмаяпмиз? Ахир бу китоб ҳар бир мўмин учунку, фақат пайғамбаримиз учунмаску. Шуларни билишни хоҳлайман!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Янги ўқувчилар одатда шундай саволларга дуч келишади. Кўпроқ илм ўқисангиз саволларингизга жавоб топасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:44 | Савол-жавоблар | 155 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar