Эр хотин бирга яшамаса ришта узиладими

Ассалому алайкум! Хар гал арзимаган нарсани устидан жанжал чиқариб талоғимни беринг кетаман деярди. Мана кетганига хам 3 кун кам (4 ойу 10 кун) бўлиб қолди. Яъни иддасини ўзи билмаган холда онасиникида ўтказди. Оиламизди шу холга келишига бош сабабчи хам онаси бўлади. Лекин шу пайтгача мен (талоқ) сўзини оғзимга олмаганман, чунки ўртада битта ўғлим борлиги учун чидаб келаётгандим, барибир бўлмади. Онамга қанча хурматсизлик қилиб дилини оғритган, оилам уйим-жойим дейдиган аёл чиқмади. Саволимга келадиган бўлсам орамизда талоқ тушганми ёки телифон орқали бўлса хам талоғини беришим керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Мабодо мутлақо яшашни хоҳламасангиз бир талоқ қўйинг, ўша кундан иддасини бошласин. Талоқнинг иддаси 3 ҳайз кўриб поклангунча. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar