Институтдаги "Дедовщина"

Ассалому алайкум! Жудаям кўп ерда кенг тарқалган "Дедовщина" деб номланган нарса бор. Мен 1-курс талабасиман, бизнинг Университетда 2-курс талабар, 1-курс талабаларини шахарнинг бир чеккасига олиб кетиб кўкракларига уриб ўзларини таништириб чиқишади ва шу 1-курс талабаларидан пул йиғиб кафега бориб мазза қилиб ўтиришади. Минг афсуски мени хам шу ерда уришди. Энди яна худди шунақа қилиб шахарнинг бир чеккасига обориб уришмоқчи. Мен бормайлик, гунох жойга керак бўлса тегишли жойга ёзайлик десам улар эркак бўлсанг бор, агар бормасанг хотинбоз бўлиб уятга қоласан деябди. Мени гапим умуман уларга тасир қилмаябди. Бу очиқдан-очиқ зулм эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келса бу ишни тўхтатиш чорасини кўринг. Агар ёзиш керак бўлса ёзинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 10:05 | Савол-жавоблар | 128 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar