Эри ўлгандан кейин аёл
Ассалому алайкум! Яхшимисзлар мени акам кореада шу йилнинг январида оламдан ўтдилар 2 йил олдин ҳоламни қизини маҳрамликка олган эдилар(бир қиз фарзандлари бор) мана 7 ой вақт ўтган экан акамни ўлимидан кейн янгам бази муоммолар туфайли уйимиздан чиқиб кетдилар. Лекин биз тарафимиздан ҳеч қанақа тазиқ ҳеч қанақа кет дейишлар бўлмади. Шунчаки янгам бир нарсани номимга ўтқазасан дедилар. Онам эса йўқ дегандан кейин ман яшамиман деган. Ўша куни момам(бувим) ва 2 та тоғам об кетишди. 1. Эр ўлганидан кейин аёлига ким ҳўжайин бўлади ёки эрни ўлимидан кйн аёл ўзига ҳон ўзига бек бўладими? Акамни қарзларини мен бўйнимга олганман яни оилада мен эркакман. 2. Янгам нарсаларни об кетдилар, шунда акангиз менга телефон бергандилар ўшани беринг дедилар. Телни берганларини билардим лкн янгамга эканини эшитмаганман. Нима демоқчиман янгам ҳамма нарсасини об кетди бу оилада яшамиман яни ажрашдм деган манога тўғри келса керак саволим шуки янгам кетган бўлса акамни бераман деган нарсасини яни акам билан олинган нарсалар ҳаммасига янгам эга бўладиларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Эр вафот этгач аёлнинг эрки ўз қўлида бўлади. Эрнинг уйида 4 ой-у 10 кун идда ўтиргач чиқиб кетиши мумкин.2). “Тел узаткан” дегандан нимани назарда тутганингизни тушунмадик. Марҳум бирор мол-мулк қолдирган бўлса шариат кўрсатмасига биноан меросхўрлар ўртасида тақсимланиши шарт. Бу учун ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!
7 Декабр 2023, 15:11 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш