Кайнонам эрим билан яшашимни хохламаябди

Ассалому алайкум! Эримни иши ва мени ўқишим сабабли биз бошқа вилоятда яшаймиз. 11 ойлик боламиз хам бор. Ўқишим шу йил тугайди. Қайнонам менга ўқиш тугаса уйга келасан деябди. Лекин мен хохламайман. Эримни олдида бўлишни хохлайман. Эримга айтсам кетмайсан деябди. Қайнонам хар кун телфон қилиб эринг ишласин уни тинч қўй. Сен буёққа келасан бола билан. Эринг силарни кўришга хар ой ўзи келиб кетади дейбди. Сал аввалроқ болани сутдан айириб менга бер ўзим боқаман деганди. Биз қарши бўлгандик. Хали 3 ёшигача эмизаман дегандим. Энди эса бунақа деябди. Эримдан алохида яшамайман дейишга уялябман. Илтимос маслат беринглар. Бу вазиятда нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки ёшгача эмизинг. Эрим билан бирга яшайман дейишга юз фоиз ҳақлисиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar