Пайғамбарларнинг миллати

Ассалому алайкум! Нега кўп пайғамбарлар яхудий ва араб миллатларидан чиққан? Бошқа мамлакатлардан масалан Ўрта Осиё мамлакатларидан хам чиққанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиққан бўлса бордир, лекин биз Қуръон ва ҳадисларда келганларини биламиз. Қолаверса Одам алайҳиссалом ва у зотнинг бир нечта пайғамбар фарзандлари бўлган вақтда араб ёки яҳудий деган миллат ҳам бўлмаган. Одам алайҳиссалом Ҳиндистонга туширилганлар ва ўша ерда яшаганлар. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 249 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar