Ўқув маркази хақида
Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим фитна чиқариш эмас, ойдинлик киритиш мақсадида. Телеграм иловасида "Айшагул_қуръон центр" ўқув маркази гурух очиб, тажвид илмидан (Доктор Айман йўналиши бўйича), муаллима саний ва бир нечта курсларидан дарслар олиб боришмоқда. Дарслар тугатилганидан кейин имтиҳон бўлар экан. Имтихондан ўтганларга сертификат берилар экан. Шу сертификат асосида илм бериш хуқуқимиз бўлар экан.( бу гурух асосчиларидан, дарс берувчи катта устозаларидан бири Омина умму Мубина - Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қизлари деган гаплар хам оралади гурух толибалари орасида) Уйда ўтирадиган аёлларимизга илм ўрганиш учун бу жуда қулай албатта. Лекин биз тўғри йўлдамизми, бу марказдан илм олишлигимиз жоизмикин. Сизлардан илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу канални Оминахон Муҳаммад Юсуфга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 165 | Таълим ва мутаъаллим
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу канални Оминахон Муҳаммад Юсуфга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 165 | Таълим ва мутаъаллим