Эркак зино қилса кечирилиб кетадими

Ассалому алайкум! Биламизки исломда зино энг катта гунох саналган. Агар эркак зино қилса унга айиб эмаскан, аёлники ҳеч қачон кечирмаскан. Унда эркакларга зино қилиш мумкинми ва аёл зино қилсаю у қандей гунохини ювса бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло зинонинг гуноҳида эркакни ҳам аёлни ҳам бир хил ҳукм қилган. Ояти каримада зинокор эркак ва зинокор аёлни ҳар бирига юз дарра урилиши айтилган. Шундай экан, уларнинг гуноҳлари ҳам, жазолари ҳам бир. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:54 | Савол-жавоблар | 174 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar