Сочларни тўлиқ беркитмаслик

Ассалому алайкум! Баъзида гувохи бўламиз, баъзи аёллар Қурьон ўқишганда рўмоллари сочларини олдини тўлиқ тўсмайди. Рўмолни бошга ташлаб олишади, олд сочлар чиқиб кўриниб туради. Бундай холда уларга бирон нима дейиш керакми ёки шундай холатда ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқиса бўлади. Авратни беркитиш номаҳрамлар олдида ҳамда намозда шарт қилинган. Ундан бошқа ўринларда шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 11:54 | Савол-жавоблар | 163 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar