Масжид қуришда исроф

Ассалому алайкум! Нега масжидларга роса ортиқча харажат қилинади бугунги кунда, бир масжид қурулушига кетадиган харажат ҳисобига 3 та ўртача эконом масжид қуриш мумкин, шу масжидларга кетадиган харажатни эхтиёжмандларни даволаш мумкин, кўпчилик ҳозир жуда катта маблағ талаб қилинадиган жарроҳлик амалиётларига муҳтож, кўпчилик шунинг оқибатида ҳаётини йўқотмоқда, бу исрофга кирадими? масжидни оддий қуриб қолган маблағни юқоридаги каби тасарруф қилса хурсанд бўлмасмикан ажабо? Бундан ташқари молиявий ёрдамга муҳтож бошқа эҳтиёжмандлар ҳам талайгина! Масжид роса қиммат ва ҳашаматли аммо намозхон шу масжидни 10% қисмини тўлдирмайди. Жума намозида эса 50% тўлади максимум! Бу мени ожизона қарашим, биз намозхон бўла туриб исрофни билмасак бошқаларга гапириб бўлмас!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Масжид қурамиз деб масжидни асл биносига ишлатиш мумкин. Қимматбаҳо қандил, бизни масжиддан бошқасида топилмасин деб алоҳида қимматбаҳо гилам олиш, тилло сувлари юритиш учун оммадан тўпланган пулни ишлатиш жоиз эмас. Чунки бу шариатда исроф даражасига киради. Бирортаси ўзининг ёнидан олиб берса жоиз. Қоида бўйича масжиднинг ҳоли ўртахол инсоннинг уйи ҳолидан ошмаслиги ҳам ундан кам ҳам бўлмаслиги керак. Узоқ муддат хизмат қилиши учун тошлар ва пухта материаллардан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar