Иккита шаҳарда уйи бор одамнинг намози
Ассалому алайкум! Мен Тошкентда яшайман, лекин бухородаям уйим бор. Баъзи-баъзида иш билан бухорога келиб тураман. Бухорога келган пайтим намозларимни қаср қилиб ўқийман. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзи фиқҳий китобларда «Ватани аслий бошқа бир ватани аслий сабабидан бекор бўлади», дейилган. Лекин аллома Ибн Ҳумом айтадиларки:فَانْتَقَلَ عَنْهُ وَاسْتَوْطَنَ غَيْرَهُ قَيَّدَ بِالْأَمْرَيْنِ فَإِنَّهُ إذَا لَمْ يَنْتَقِلْ عَنْهُ بَلْ اسْتَوْطَنَ آخَرَ بِأَنْ اتَّخَذَ لَهُ أَهْلًا فِي الْآخَرِ فَإِنَّهُ يُتِمُّ فِي الْأَوَّلِ كَمَا يُتِمُّ فِي الثَّانِي «Аввалги ватани аслийнинг бекор бўлиши учун икки нарса шарт қилингандир:
– Аввалги ватандан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетиб, мутлақо алоқани узиш, яъни у ерда бошқа яшамасликни ният қилиш.
– Бошқа бир жойда яшашни ният қилиб, ватан тутиш. Шунинг учун агар бир киши ўзининг аввалги ватанидан бутунлай алоқани узмасдан, бошқа бир шаҳардан уй сотиб олиб, у ерда ҳам доимий яшашни ният қилса, аввалги ватан бекор бўлмайди». (Фатҳул қодийр).
Агар икки жойда яшашни ният қилса, иккаласи ҳам ватани аслий бўлади. Агар аввалги ватанидан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетса ва у ерда яшашга жойи ва ерлари қолса, бундай ҳолда ватани аслий бўлиши хусусида уламолар турлича фикрларни айтиб ўтганлар.
Баъзилар айтадиларки, «Ватани аслийда хотин, бола-чақа ва уй-жойга эга бўлиш эътиборли эмас. Чунки мусофир бир шаҳарга бориб, уйланса, аёлининг уйи унга ватани аслий бўлади. «Фатавои қозихон» соҳиби айтадилар:وَإِن تَأهَّلَ بِها كَانَ كُلٌّ مِن المَواضِعِ وَطَنَاً أصلِيّاً لَهُ «Бир киши бирор жойга бориб (ичкуёв бўлиб) уйланса, ўша жой унга аслий ватан бўлиб қолади» (Фатавои қозихон). Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар