Топилган тилло

Ассалому алайкум! 3 йил олдин Россияда яшардик. 1 грм чиқса керак тилло цепочка топволдим. Ҳозир Ўзбекистондаман, эгасини топишниям иложи йўқ, топилган нарсани камбағал одамга бериш керак деб ўқидим. Лекин опам студент уйдагила опангга бер дейишмоқда. Уларни айтганини қилиб опамга берайми ё камбағалгами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Опангиз камбағал бўлса опангизга беринг. Бўлмаса бошқа камбағалга беринг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar