Ўқитувчилар рўмол ўраганларни нега ёмон кўради

Ассалому алайкум! Мен мактаб ўқувчисиман бир устозимиз бор рўмолимизни кўп гапирадиган. Яъни руҳсат беришдамас гап уларнинг рўмол ўраган қизлар ҳақида тушунчалари яхши эмас. Шу яқин кунларда менга жуда қатиқ гапирдила рўмол ўраган қизларни кўряпман нималар қилиб юрганини деб, ваҳоланки мен ўзим ҳам рўмол ўрайман. Шу гапларига жаҳлим чиқди ва уйга бордим йиғладим ва Худога солдим сизни деб айтдим, лекин устозимга ҳама ҳам ундай эмаску дейишдан бошқа ҳеч нарса дея олмадим. Шунда эртаси куни ўзимга ўзим қайтариб ол яхши гап айтмадинг дедим лекин шу Худога солдим деган сўзимни қайтариб олишга кучим етмаяпти. Мен шу вазиятда нима қилай уларга гуноҳ ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай одамларга исломни севдиришга ҳаракат қилиш керак. Афсуски ҳозирги кунда ўзини мусулмон дейдиган баъзи бир эркак-аёллар Аллоҳни буюрган нарсаларини қилсангиз ғаши келади. Шайтон буюрганларини қилсангиз ёнингизга тушиб олиб ёшига ҳам қарамай жилпиллайди. Уларга Аллоҳдан тавфиқ сўрашдан бошқа ҳеч нарса демаймиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 146 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar