Вақтинчалик ҳисобга пул тушириб эвазига пул олиш

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ўқийдиган давлатда яшаш ва ишлашга рухсатнома муддатини узайтириш учун, миграциянинг ўз шартлари бор. Шунинг учун менга банкдан ҳисоб рақамимда 5000$ бор эканлиги ҳақида малумот керак бўлади. Бунинг учун менинг ҳисоб рақамимга бошқа бир инсон шу пулни вақтинчалик юбориб туриб, маълум муддатдан сўнг (справка учун 2 ёки 3 соатга) уни қайтиб олиб, шу хизмати эвазига 50$(аниқ сумма) сўраса, бу ҳолатда ҳалолми ё ҳаромми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рибо бўлади. Бу қарз бериб устига устама олишдир. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar