Думғаза соҳасидаги касаллик

Ассалому алайкум! Менда думғаза соҳасида бир касаллик чиқган. Ўша ердан ҳар доим йиринг чиқиб туради. Доктор оператсия қилиш керак деяпти. Аммо ўқишим борлиги сабабли доктор билан ёзда оператсия қилишга келишдик. Алҳамдулиллаҳ беш маҳал намоз ўқийман. Аммо намозни бошлаганимга кўп бўлмади. Уйдагиларим ўша касаллик намозим сабабли келиб чиққан дейишяпти. Кунига беш марта оёғингни ювасан, бу қишда, совуқда оёғинг нам тортади. Касалинг баттар бўлади деб намоз ўқишимни даволангунимча тўхтатишни талаб қилишяпти. Мен эса намозни тўхтатишни истамайман. Агар оёғимни ювмай десам, унда таҳоратим тўлиқ бўлмайди. Чунки таҳоратда оёқни ювиш керак. Шунга нима қилишни билмайман. Маслаҳат беринглар. Намозимни даволангунча тўхтатиб турайми ёки оёғимни ювмасдан таҳорат олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда пайпоққа ўхшаш жавроблар чиққан. Таҳорат олиб маҳсини кийгунингизча ярага лейкопластырь ёпиштириб олсангиз ҳар намозга ўша маҳсига масҳ тортаверасиз. Совуқ сувда ва авратларни ювиш шарт эмас. Юз қўлни бир мартадан ювсангиз ҳам таҳоратнинг фарзи адо бўлади. Ота-онангиз сабаб қилолмайдиган даражада иш тутинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:04 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar