Идда хақида

Ассалому алайкум! Биз ёш оиламиз. Ўтган йили турмуш ўртоғим билан тортишиб қолдик. Мен шунда уйимга кетаман деб айтдим ва аччиқ устида “кетсанг катта кўча” деб юборди. Қайнонам вазиятни билгач шу куни бизга қайта никох ўқиттирди. Мен Қуръони каримнинг ўзбекча тафсирида талоқ тушгач 3 хайз вақтича идда сақлаш керак деган жойни ўқидим. Хозир биз гунохкормизми, ахир мен идда сақламадимку? Энди нима қилиш керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иддани қайтиб яшамайдиган бўлса ўтирилади. Сизлар бирга яшаб кетибсизлар идда шарт эмас. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar