Туғилиб ўсган уйда намозларни қаср қилиб ўқийманми

Ассалому алайкум! Тошкендда ўқишга кирдим ва ҳозирда шу ерда ўқияпман. Пропискам ҳам шу ерга қўйилди. Ҳар 15 кунда 1 туғилиб ўсган уйимга ота-онамни олдига 1 - 2 кунга келаман. У ердан эса пропискадан чиқиб кетганман. Уйга борганимда фарз намозларни қаср қилиб ўқийманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тошкенда яшашга шахсий уйингиз бўлмаса уйга борганингизда фарзларни тўлиқ ўқисиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 15:54 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar