Қўй сўйиб бериш
Ассалому алайкум! Бизлар тарафда сичқон, каламуш, илон, чаён, калтакесак ва катта катта қуртлар кўп. Баъзида қуртлар намоз ўқигунимча жойнамозни устига юради баъзан тўғримдан ўтиб кетади. Кеча пешин намозини ўқигунимча уйдан шитирлаган овозлар келди. Бу 4 ракат суннат ва 3 ракат фарзни ўқигунимча давом эди. Кейин бирдан қандайдир шарпа ўтгандек бўлди. Энди инсон барибир хавфсирайдики заҳарли ҳайвон эмасми деб. Шунга кўзим билан ўша тарафга қарадим (у ҳам қибла тарафда эди). Шундай вазиятларда намоз бузиладими? 2). Онам “ўғлим ўқишга кирса Аллоҳга атаб битта қўй сўйиб берамиз” дегандилар. Алҳамдулиллаҳ ўқишга кирдим. Лекин ҳозир қўлимиз калталик қиляпти. Буни қачон қурбимиз етса ўша вақти сўйиб берсак ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бузилмайди. 2). Қодир бўлганингизда сўяверасизлар, лекин ўзингиз онангиз еёлмайсизлар. Фақир-мискинларга садақа қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:52 | Савол-жавоблар | 129 | Турли саволлар