Маний келса ғусл қилинадими?

Ассалому алайкум. Ухлаб турганда бир томчи маний келса ҳам ғусл қилинадими? Бу саволни нега беряпман. Агар кўпроқ маний келса уни пайқаш мумкин ва ғусл қилинади. Бир томчи келадиган бўлса пайқамай қолиш эхтимоли бор. Шу ҳолатни кечроқ иш вақтида билган одам, пешин намози вақтида тахорат қилиб ўқиб кетаверса бўладими? Акс ҳолда намозларни қазо қилиб ғусл қилиб олгандан кейин ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғусл вожиб бўлиши учун маний белдан шаҳват билан ажраб чиққан бўлиши керак. Шаҳват билан чиқмаса ғусл вожиб бўлмайди. Шаҳват билан чиққан чиқмаганини сиз ўзингиз ажратасиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar