Қилган кирамиз

Ассалому алайкум! Автомобилларда халқаро юк ташиш билан шуғулланамиз. Бир ортган юкимиз, пластик қопқоқларни Ўзбекистонда қабул қилиб олувчи, алкогол савдоси билан шуғулланадиган ширкат бўлиб чиқди. Демак бу қопқоқлар алкогол ичимлиги қадоқлашда ишлатилиши эхтимоли бор. Шундан олган кира пулимиз халол бўлмайдими? Бу холда пулни, ажрдан умид қилмай, садака қилишимиз керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унинг ҳукми, айни ароқни ўзини ташиш даражасида эмас. Шунинг учун садақа қилиб юбориш шарт эмас. Билиб туриб қилиш эса жоиз эмас. Бу гуноҳга ёрдам бериш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:28 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar