Ташлаб кетган ота

Ассалому алайкум! Менинг дўстимнинг отаси кичкиналигида ташлаб кетган ва унинг онаси бошқа инсонга турмушга чиқди. Лекин орадан кўп вақт ўтиб отаси келиб кўришишни суради ва дўстим унга қаршилигини кўрсатганда отаси унга оқ қилдим деди. Савол бу инсоннинг оқ қилгани қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дўстингиз нотўғри иш қилибди. Дунёга келишига сабабчи бўлганини ўзи эҳтиром қилишга кифоя қилади. Кечирим сўраб розилигини олиб қўйсин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:50 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar