Рўзадор кўзига дори қуйиши

Ассалому алайкум! Фиқҳ.уз да "Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни ҳалқумдан ўтиши билан. Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашоротлар, тутун, чанг" - шуни ўқидим . Бу менинг ҳолатимга тўғри келадими? Ёки бу ми? "Бурун, қулоқ(ҳозирги кунда қулоққа томизса очилмаслигига фатво берилди), орқа каби аслий йўллардан томизиш, клизма туфайли ичкарига ёки мияга бирор нарса етиб борса рўза очилади. Бадойиъус Санойиъ. " У нарса томоғимга кутилмаганда келди, кўпинча туфлаб юбордим лекин бир хилларида кетиб қолди менимча. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўздан қуйилгани билан  рўза очилмайди деб фатво берилган. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar