Қасамга кирадими

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон жаҳли қилиб чиқиб “мен яна сен берган нарсани есам харом бўлсин” деб қасам ичса ва қасамини бузиб қўйса буни каффоратини тўлаш учун чўри озод қилолмайди, 10 та мискин таомлантиролмайди лекин 3 кун рўза тутолайди ва буни қанда тутади кетма-кетми?2). Бир инсон кўп ёлғон гап ишлатади. Ўша инсон дўстига мен бошқа ёлғон гапирмайман деб қасам ичди ва яна сенга ёлғон гапирсам дўзохий бўлай деди, лекин ёлғон ишлатиб қўйди. Буни каффорати қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Кетма кет. 2). Қасамнинг каффоратини тўлайди. Қасам билан дўзахий бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar